Линклар

Собиқ КГБ агенти Англия нашрини сотиб олмоқчи


Буюк Британия матбуоти тарқатган маълумотга кўра, КГБнинг собиқ агенти, россиялик олигарх Лондонда чоп этиладиган нашрлардан бирини сотиб олиши мумкин.

Хабарларга кўра, Александр Лебедев шу ҳафта ичида Лондондаги асосий нашрларидан бири “Evening Standard” газетасининг акцияларини сотиб олиши мумкин.

“Forbes” журналига кўра, Лебедевнинг шу кунгача тўплаган бойлиги 3.1 миллиард долларни ташкил этади.

Александр Лебедевнинг ўзи чоршанба куни 1980 йилларда СССРнинг Лондондаги элчихонасида ишлаган пайт айнан “Evening Standard” газетасини ўқиб юрганини маълум қилди.

XS
SM
MD
LG