Линклар

logo-print

Милибанд АҚШ стратегиясини танқид қилди


Буюк Британия Ташқи ишлар вазири Дэвид Милибанд терроризмга қарши курашга оид АҚШ стратегияси фойдадан кўра кўпроқ зарар келтирганини маълум қилди.

“Guardian” нашрига интервью берган Милибанд фикрича, экстремистик гуруҳлардан келаётган таҳдидни “ззгу ва ёвуз” кучлар ўртасидаги кураш деб билиш катта хато бўлган.

- Бундай ёндашув эса экстремистларнинг Ғарбга қарши бирлашишига хизмат қилди¸ холос,-дейди жумладан Милибанд мазкур суҳбатда.

Британия Ташқи ишлар вазирига кўра, терроризмни мағлуб этиш учун демократик давлатлар авваламбор қонун устиворлигини биринчи ўринга қўйишлари лозим.


XS
SM
MD
LG