Линклар

Афғонистонда вертолёт қулади


Афғонистоннинг Ҳирот вилоятида вертолёт қулаши оқибатида 13 киши, жумладан, ҳукумат қўшинлари қўмондонларидан бири нобуд бўлди.

Расмийларнинг билдиришича, об-ҳаво шароитининг ёмонлиги бугунги фожеага сабаб бўлган.

Афғонистон Мудофаа вазирлиги матбуот котибига кўра, Адраскан туманидаги тоғли ҳудудда рўй берган мазкур фожеада ҳукумат кучларининг ғарбий Афғонистон бўйича қўмондони ҳам нобуд бўлган.



XS
SM
MD
LG