Линклар

logo-print

Исроил Ғазода БМТ омборига ҳужум қилди


БМТ бош котиби Пан Ги Мун Исроил учқичларининг Ғазодаги БМТ қароргоҳини ракетадан нишонга олганини кескин қоралади.

Пан Ги Мун Исроил томонидан ўз ҳаракатларини тушунтириб беришни талаб қилди.

БМТ расмийларига кўра, ҳаво зарбалари оқибатида уч киши тан жароҳати олган ва Ғазо фуқароларига мўлжаланган маҳсулотлар сақланадиган омбор ёниб¸ кул бўлган.

БМТ бош котибига кўра, Исроил мудофаа вазири Эхуд Барак бугунги ҳодисани ҳарбий амалиëт давомидаги тушунмовчилик, дея таърифлаган.

Айни пайтда¸ Пан Ги Муннинг минтақа бўйлаб сафари давом этмоқда. Бугун БМТ бош котиби Исроил расмийлари билан учрашиб, Ғазо бўҳронини ҳал этиш йўлларини муҳокама қилади.

Исроил қўшинларининг ҳануз давом этаётган амалиётлари оқибатида шу кунгача 1000 дан зиёд фаластинлик нобуд бўлди, 3000 дан ортиқ фуқаро тан жароҳати олди.
XS
SM
MD
LG