Линклар

Газ музокаралари қайта бошланиш арафасида


ЕИ Москва ва Киев ўртасидаги газ можаросини ҳал этиш мақсадида иккала давлат ҳукуматлари билан юқори даражада музокаралар ўтказишга тайёр эканини маълум қилди.

Айни пайтда¸ Россия Бош вазири матбуот котибига кўра, Владимир Путин шанба куни Украина бош вазири Юлия Тимошенко билан Москвада учрашиб, Россия газини Украина орқали Европага узатишни қайта тиклаш масаласини муҳокама қилади.

Тимошенко маъмурияти ҳам низолашувчи томонлар ҳукумат даражасида музокаралар ўтказишга розилик берганини билдирди.

ЕИ икки ҳафтадан буён давом этиб келаётган газ можароси Россия ва Украина обрўсига жиддий таъсир этаётгани тўғрисида огоҳлантирди.

Россия Украина билан газ нархи ва қарздорлик масаласида келишувга эриша олмагандан сўнг, расмий Москва 6 январ куни Украина ва Европага табиий газ узатишни тўхтатиб қўйган эди. Оқибатда ЕИнинг камида 18 давлатида газ тақчиллиги юзага чиқди.


XS
SM
MD
LG