Линклар

Чавес Исроилни қирғинда айблади


Венесуэла Исроилнинг Ғазодаги босқинига норозилик сифатида бу давлат билан барча алоқаларни расман тўхтатди.

Бу борада эълон қилинган баёнотда Уго Чавес бошчилигидаги Венесуэла ҳукумати Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини фаластинликларга қарши қаратилган қирғин, дея таърифлади.

Ўтган ҳафта Венесуэла ҳукумати Исроилнинг Каракасдаги элчисини ҳам мамлакатдан қувиб чиқарган эди.

Сешанба куни Лотин Америкасининг яна бир давлати Боливия ҳам Исроил билан барча алоқаларни тўхтатганини эълон қилган эди.
XS
SM
MD
LG