Линклар

logo-print

Покистонда ўнлаб жангари қўлга олинди


Покистоннинг Карачи шаҳрида исломий гуруҳларга алоқадорликда гумон қилинган ўнлаб одам қамоққа олинди.

Расмийларга кўра, ушбу шахсларнинг ҳибсга олинишига шаҳар четида полиция ходимлари билан рўй берган отишма сабаб бўлган.

Маълум бўлишича, бу отишмада полициянинг икки ходими нобуд бўлган, 10 нафари тан жароҳати олган.

Ҳибсга олинган шахсларнинг айнан қайси исломий гуруҳга алоқадорлиги ҳозирча ошкор қилинмади.

Халқаро ҳамжият Покистон ҳукуматини мамлакатдаги радикал исломий гуруҳларга қарши етарлича чора-тадбирлар кўрмаётганликда айблаб келмоқда.
XS
SM
MD
LG