Линклар

logo-print

Исроил Ғазо босқинини давом эттирмоқда


Исроилнинг қарийб уч ҳафтадан бери Ғазода олиб бораëтган ҳарбий амалиëтлари оқибатида минтақа инфраструктураси қарийб ишдан чиқди¸ кўплаб бинолар¸ хусусан БМТ идораси ҳам ëниб-кул бўлди.

Исроилнинг қарийб уч ҳафтадан бери Ғазода олиб бораëтган ҳарбий амалиëтлари оқибатида минтақа инфраструктураси қарийб ишдан чиқди¸ кўплаб бинолар¸ хусусан БМТ идораси ҳам ëниб-кул бўлди.

БМТ бош котиби Пан Ги Мун Ғазода тинчлик ўрнатиш учун минтақага сафар қилаëтган айни куни¸ Исроил учқичлари Ғазодаги БМТ ёрдам агентлиги омборини бомбалади.

Исроил қўшинларининг 20 кундан буён давом этаётган амалиётлари оқибатида 1000 дан зиёд фаластинлик нобуд бўлди, 3000 дан ортиқ фуқаро тан жароҳати олди.

Исроил учқичлари пайшанба куни ҳам Ғазодаги объектларни нишонга олишни давом эттирди.

Айнан шу кунг ҳаво зарбалари чоғида Ғазодаги БМТ қароргоҳи ва шифохоналардан бири нишонга олинди.

- БМТ ёрдам агентлигининг Ғазодаги бош қароргоҳи ва омборига учта ракета зарбаси берилди. Менга маълум бўлишича, Исроил қўшинлари бу зарбаларда оқ фосфордан фойдаланган. Уч ходимимиз тан жароҳати олган. Маҳсулотлар сақланадиган омбор ёниб, кул бўлган, дейди БМТ ёрдам агентлиги матбуот котиби Кристофер Гуннес.

Айни пайтда¸ минтақа бўйлаб сафар қилаётган БМТ Бош котиби Тел -Авивда Исроил ҳукумати расмийлари билан учрашди.

Пан Ги Мун Исроил учқичларининг БМТ қароргоҳини ракетадан нишонга олганини кескин қоралади.

- БМТ ёрдам агентлигининг Ғазодаги қароргоҳи яна бир бор нишонга олинди. Мен бу борада Исроил Мудофаа ва Ташқи ишлар вазирларига ўз эътирозимни билдириб, улардан бу ҳарбий ҳаракатларини изоҳлаб беришни талаб қилдим, деди БМТ бош котиби Тел- Авивдаги матбуот анжуманида.

Пан Ги Муннинг билдиришича, Исроил раҳбарияти пайшанба кунги воқеага жиддий ёндашишга ваъда берган.


- Исроил Ташқи ишлар вазири билан учрашишдан аввал мен Мудофаа вазирига қўнғироқ қилдим. Мудофаа вазири Эхуд Барак мазкур ҳодисани ҳарбий амалиëт давомидаги тушунмовчилик, дея таърифлаб, унга жиддий ёндашишга ваъда берди, деди Пан Ги Мун.

Халқаро ҳамжамиятининг Ғазода тинчлик ўрнатиш уринишлари ҳозирча ҳеч қандай самара бергани йўқ.

15 январ куни Берлинда Германия канцлери Ангела Меркел билан учрашган Буюк Британия Бош вазири Гордон Браун шунга қарамай Ғазо можаросини ҳал этиш йўлидаги халқаро уринишлар давом этаётганини маълум қилди.

- Ғазода юзага келган гуманитар бўҳрондан таажубдамиз. У ерга инсонпарварлик ёрдами юбориш учун қўлдан келганича ҳаракат қиламиз. Бироқ энг асосийси томонларни ўзаро муросага келтиришдир. Бу борада барча ҳамкорларимиз билан туну-кун ишлашга тайёрмиз деди, деди Буюк Британия Бош вазири Гордон Браун.

Айни пайтда Венесуэла Исроилнинг Ғазодаги босқинига норозилик сифатида бу давлат билан барча алоқаларни расман тўхтатди.

Уго Чавес бошчилигидаги Венесуэла ҳукумати Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини фаластинликларга қарши қаратилган қирғин, дея таърифлади.

Ўтган ҳафта Венесуэла ҳукумати Исроилнинг Каракасдаги элчисини ҳам мамлакатдан қувиб чиқарган эди.

Сешанба куни Лотин Америкасининг яна бир давлати Боливия ҳам Ғазо босқини туфайли Исроил билан барча алоқаларни тўхтатганини эълон қилди.
XS
SM
MD
LG