Линклар

logo-print

Жорж Буш хайрлашди


АҚШ президенти лавозимини тарк этаётган Жорж Буш Оқ Уйда телевидение орқали ўзининг хайрлашув нутқини сўзлади.

Жорж Буш икки муддат президент бўлган даврда муваффақиятга эришганини иддао қилди. У президентлик даврида бир нечта “қатъий қарорлар” қабул қилишга мажбур бўлганини айтди.

Жорж Буш ўзи юритган сиёсат туфайли 2001 йил 11 сентябрь воқеаларидан кейин АҚШда террор ҳужумлари амалга оширилмаганини урғулади:

- Қабул қилинган кўпгина қарорлар борасида мунозаралар бўлиши табиий. Аммо унинг натижалари ҳақида мунозаралар кам. Етти йилдан ортиқ вақтдан бери Америка ҳудудида бирор марта террор ҳужуми уюштирилмади, – деди АҚШ раҳбари.

Буш АҚШ келажаги хусусида умидвор эканини айтди.

АҚШга янги президент этиб сайланган Барак Обама 20 январь куни Американинг биринчи қора танли президенти сифатида қасамёд қилади.

Жорж Буш Обаманинг инаугурация маросимини Американинг “умидли ва ғурурли онлари” дея атади.
XS
SM
MD
LG