Линклар

АҚШда авиаҳалокат содир бўлди


АҚШ ҳаво йўлларига қарашли Аэробус-320 русумидаги самолёт Нью Йоркдаги “LaGuardia” аэропортидан ҳавога кўтарилганидан бир неча дақиқа ўтиб, Хадсон дарёсига қулади.

Расмийларга кўра, бир нечта қуш моторга келиб урилганидан кейин бортида 150 йўловчи ва беш нафар экипаж аъзоси бўлган самолётнинг иккала мотори ишдан чиққан.

Ҳалокат юз берган жойга тезда етиб келган кемалар 150 йўловчининг ҳаммасини соғ-саломат қутқариб олди. Воқеада ҳалок бўлган ёки жароҳат олганлар ҳақида маълумот тарқатилмади.

Ҳукумат расмийлари самолётнинг ҳалокатга учраганини террорчиликка боғламаяптилар.
XS
SM
MD
LG