Линклар

Путин Меркел билан учрашади


Россия бош вазири Владимир Путин бугун Берлинда Германия канцлери Ангела Меркел билан учрашади.

Сўзлашув чоғида газ нархи борасида Россия-Украина ўртасида юзага келган тортишув сабабли тўхтатиб қўйилган Россия газини Европа давлатларига етказишни қайта бошлаш масаласи муҳокама этилиши кутилмоқда.

Шанба куни Москвада Владимир Путиннинг Украина бош вазири Юлия Тимошенко билан сўзлашув олиб бориши режаланган.

Россия-Украина бош вазирлари учрашувига ҳозирда Европа Иттифоқига раислик қилаётган Чехия республикасининг Энергетика вазири ва Европа Иттифоқининг Энергия масалалари бўйича комиссарини бориши кутилмоқда.

Россия газини Украина ҳудуди орқали Европа давлатларига етказиш тўхтатиб қўйилгани оқибатида қишнинг қаҳратон совуғида Европанинг 18 давлатида жиддий газ тақчиллиги юзага келди.
XS
SM
MD
LG