Линклар

Ҳайден Бин Ладиннинг ҳануз ушланмаганидан афсусда


АҚШ Марказий разведка бошқармаси раҳбари лавозимини тарк этаётган Майкл Ҳайден АҚШ ва Покистон кучларининг босими туфайли Афғонистон-Покистон чегарасидаги минтақа Ал-Қоида раҳбарлари учун бундан буён хавфсиз эмаслигини айтди.

Ҳайден Марказий разведка бошқармаси раҳбари сифатида ўтказган охирги матбуот анжуманида Ал-Қоида раҳбари Усома Бин Ладин ҳозирга қадар қўлга олинмаганидан афсусланиш билдирди.

АҚШ президенти этиб сайланган Барак Обама собиқ президент Бил Клинтон маъмурияти бошлиғи бўлиб ишлаган Леон Панеттани АҚШ Марказий разведка бошқармасига янги раҳбар этиб тайинлаган.
XS
SM
MD
LG