Линклар

Газ можаросини ҳал этиш уринишлари давом этаётир


Шарқий Европанинг бир нечта давлати етакчилари бугун Киевда Россия ва Украина ўртасида давом этаётган газ можаросини ҳал этиш масаласини муҳокама қилади.

Украина президенти маъмурияти тарқатган хабарномага кўра, бу учрашувда мамлакат президенти Виктор Юшченко, Словакия етакчиси Иван Гаспарович, Молдова Бош вазири Зинаида Гресиани ва Польша Ташқи ишлар вазири Радослав Сикорский иштирок этади.

Бундан бир оз аввал расмий Киев Москванинг ЕИ, Россия ва Украина етакчилари саммитини ўтказиш таклифини рад қилган эди.

Айни пайтда ЕИ шанба куни Москвада ўтказилиши куталаётган Россия Бош вазири Владимир Путин ва Украина Бош вазири Юлия Тимошенко учрашувига ўз кузатувчиларини юборишга тайёр эканини маълум қилди.

Россия президенти Дмитрий Медведев расмий Москва ва Киев ўртасидаги газ можароси икки давлат ўртасида ҳал этиладиган масала бўлмай қолгани ва бу тортишув фақатгина ЕИнинг иштироки билан якун топишини таъкидлади.

Бугун эса Россия Бош вазири Владимир Путин Берлинда Германия канцлери Ангела Меркелб билан музокаралар ўтказади.

Россия ва Украина ўртасида икки ҳафтадан буён давом этаётган газ можароси оқибатида Россия газининг Европага транзити тўхтатилиб, ЕИнинг камида 18 давлатида газ тақчиллига юзага чиқди.

XS
SM
MD
LG