Линклар

Литва фуқаролари ҳукумат сиёсатидан норози


Литва иқтисодий қийинчиликларни бошдан кечираётган бир пайтда бугун мамлакат пойтахти Вильнюсда ҳукуматга қарши норозилик намойиши бўлиб ўтди.

Хабарларга кўра, парламент биноси олдида ўтказилган намойишда 5000 га яқин фуқаро иштирок этган.

Намойишчилар ҳукумат сиёсатига эътироз билдириб, парламент биносига тухум улоқтирган.

Шунга ўхшаш норозилик намойишлари жорий ҳафта бошида Латвия ва Болгарияда ҳам бўлиб ўтган эди ва намойиш тез орада зўравонликларга айланиб кетган эди.

XS
SM
MD
LG