Линклар

Исроил тинчлик битимини муҳокама қилади


Исроил ҳукумати Ғазодаги ҳарбий амалиётларни тўхтатиш ва Ҳамас ҳаракати билан ўзаро ўт очишни тўхтатиш сулҳини муҳокама қилиш мақсадида ўз вакиларини Қоҳира ва Вашингтонга юбормоқда.

Исроил музокарачиси Амос Гилад бугун Қоҳирага сафар қилиб, Миср воситачилик қилаётган тинчлик битимига оид масалаларни муҳокама қилади. Маълум бўлиши Ҳамас ҳаракати ушбу битим шартларини қўллаб-қувватлаган.

Айни пайтда¸ Исроил ташқи ишлар вазири Ципи Ливни Вашингтонда АҚШ Давлат котиби Кондолиза Райс билан учрашишни режалаштирган.

Исроил қўшинларининг 27 декабрдан буён шу кунга қадар давом этаётган ҳарбий амалиётлари оқибатида 1000 дан ортиқ фаластинлик нобуд бўлди.

Минтақа бўйлаб сафар қилаётган БМТ Бош котиби Пан Ги Мун бугун Ғарбий соҳилда Фаластин президенти Маҳмуд Аббос билан музокаралар ўтказди.

Музокаралардан сўнг журналистлар билан учрашган БМТ Бош котиби низолашувчи томонларни муросага келтириш уринишлари самара бериш арафасида эканини маълум қилди.



XS
SM
MD
LG