Линклар

2009 йилда нефтга бўлган эҳтиёж камайиши мумкин


Халқаро Энергия агентлиги глобал иқтисодий бўҳрон 2009 йилда ҳам нефт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжнинг камайишига сабаб бўлишини башорат қилмоқда.

Агентликнинг билдиришича, агар жорий йилда ҳам нефтга бўлган эҳтиёж тушиб кетса, бу 1982-1983 йиллардан буён кузатилаётган илк ҳолат бўлади.

Агентликка кўра, 2009 йилда нефтга бўлган эҳтиёж 2008 йилга қараганда 0.6 фоизга камаяди.

Айни пайтда¸ Нью Йорк фонд биржасидаги савдоларда бир баррел нефт пайшанба куни 35 доллардан бир оз қимматроққа сотилди.
XS
SM
MD
LG