Линклар

Буш келажак ҳукмидан умидвор


U.S. - President George W. Bush makes remarks at an event to celebrate his administration's foreign policy achievements in Washington, DC, 15Jan2009

U.S. - President George W. Bush makes remarks at an event to celebrate his administration's foreign policy achievements in Washington, DC, 15Jan2009

20 январ куни Барак Обама АҚШ тарихидаги энг машҳур янги президент сифатида қасамëдга келтирилади. Айни шу куни Жорж Буш¸ энг номашҳур Америка президенти сифатида Оқ уйни тарк этади.

PEW сўров маркази ўтказган энг сўнгги сўровга кўра¸ Барак Обама президент сифатида иш бошлаш арафасида АҚШ яқин тарихида президентликка сайланганлар орасида халқ орасида энг машҳуридир.

Бугун уни президент сифатида партиявий мансублигидан қатъий назар¸ америкаликларнинг 70 фоизи қўллаб-қувватлайди ва Обаманинг президент сифатида қилмоқчи бўлаëтган ишлари тўғрилигига ишонади.

Айни шундай¸ Оқ уйдан кетар экан Жорж Буш¸ яқин тарихда бу олий идорани тарк этган президентлар орасидаги энг номашҳуридир – унинг сиëсатини бугун америкаликлардан фақат 30 фоизга яқинигина тўғри деб билади.

Шундай бўлса-да¸ АҚШ президенти сифатидаги саккиз йиллик фаолиятига ўзи баҳо берган Жорж Буш пайшанба куни Америка манфаатларини ҳимоялаш ниятида қилган ишларига келажак адолатли баҳо беражагига умид қилди.

Ўзини АҚШ нинг энг машҳур президентларидан бири Ҳарри Труманга қиëслашни яхши кўрувчи Буш¸ Труманнинг ҳам Оқ уйни таъна-дашномлар билан тарк этгани¸ аммо вақт ўтиб америкаликлар унинг буюк хизматларига лозим баҳони берганларини тилга олди.

- Президент Труман Американинг Совуқ урушда ғолиб бўлиши учун замин яратиб кетди. У ўз президентлиги сўнггида айтгани каби: “ Тарих Совуқ урушнинг айнан мен президентликка келгач бошланганини айтар экан¸ айни шу тарих менинг саккиз йил давомида бу урушда ютиб чиқиш учун замин ҳозирлаганимни ҳам айтади”.

Бугун янги аср бўсағасида туриб биз миллатимиз авваллари дуч келмаган урушга тортилган бир кезда¸ Труман давридаги америкаликлар каби¸ ғалаба учун замин ҳозирлаяпмиз¸ деди Жорж Буш америкаликлар билан президент сифатидаги хайрлашув нутқида.

Агар бугун Ҳарри Труман¸ йиллар ўтиб Ғарб ғолиб келган Совуқ урушни бошлаб берган президент сифатида хотирланса¸ Жорж Буш¸ Ироқ урушининг ташаббускори сифатида тарихда қолади.

Фақат бу урушга келажакнинг қандай баҳо бериши¸ ҳозирча¸ қоронғу.

Аммо Америка тадбиркорлик институти таҳлилчиси Норман Орнстайн фикрича¸ айнан Ироқ уруши Буш президентлигининг тарих нуқтаи-назаридан қандай баҳоланишини белгиловчи бош омил бўлади.

- Бир кун келиб биз Буш президентлигига қараб¸Буш умид қилаëтгани каби¸ Саддам Ҳусайннинг ҳокимиятдан ағдарилиши бутун минтақани яхши томонга ўзгартирди¸ деймизми¸ ëхуд бу урушни катта ва қимматга тушган тарихий хато деб баҳолаймизми¸ айнан шу жавоб Буш президентлигининг тарихга қандай киришини белгилайди¸ дейди таҳлилчи.

Тарих китобларига кирадиган баҳо ҳозирча вақт ҳукмида қолар экан¸ Жорж Буш¸ саккиз йиллик президентлик даврида АҚШ манфаатларини ҳимоя қилиш учун қўлдан келган ишни қилгани ва ўз фаолиятидан қониқиш билан Оқ уйни тарк этаëтганини билдирди.

- Агар мен атрофимдагиларнинг бақир-чақирлари¸ танқидчиларимнинг ëзғиришларидан қўрқиб¸ ватанимни ҳимоя қилиш учун ўзим зарур деб билган ишларни қилмаганимда эди¸ эртага Техасга¸ уйимга қайтиб¸ ойнадаги аксимга қараб¸ ўз-ўзимдан фахрланишимни тасаввур ҳам қила олмас эдим¸ деди Жорж Буш америкаликларга президент сифатида қилган хайрлашув нутқида.
XS
SM
MD
LG