Линклар

Набукко лойиҳасининг имкониятлари юқори


“Набукко” лойиҳаси раҳбари Туркманистон ва Озарбайжон газини Европага олиб келиш имкониятларини юқори баҳолади.

Ушбу лойиҳа бошқарувчиси Рейнхард Митшек Озодлик радиосига Туркманистон ҳукумати “Набукко” лойиҳаси доирасида ўз газини европалик истеъмолчиларга сотиши мумкинлигини билдирди.

Рейнхард Митшекнинг айтишича, Туркманистон раҳбарияти 26-27 январ кунлари Будапештда режалаштирилган Набукко саммитига таклиф қилинган.

Хабарларга кўра, мазкур саммитда “Набукко” лойиҳасини ҳаётга тадбиқ этишга оид масалалар муҳокама қилинади.

“Набукко” лойиҳаси Грузия ва Туркия орқали Озарбойжон ва Марказий Осиё давлатлари газини Европага олиб келишни назарда тутади.

Европани Россия газига қарамликдан қутқариши кутилаëтган мазкур лойиҳа ижроси¸ Украина в Россия ўртасида уч йилдан бери анъанавий тус олган газ можароси муносабати билан ЕИ учун¸ айниқса¸ долзарблик кашф этмоқда.

XS
SM
MD
LG