Линклар

Афғонистон: халқаро кучлар назорати кучаймоқда


Нидерландия Мудофаа вазирлигига кўра, Афғонистондаги НАТО бошчилигидаги халқаро кучларнинг 800га яқин аскари Ўрузғон вилоятида стратегик жиҳатдан муҳим бўлган водий назорати учун толибон жангарилари билан кураш олиб бормоқда.

Вазирлик матбуот котибига кўра¸ Балучи водийсидаги амалиётлар 10 январ куни бошланган ва халқаро кучлар ҳозирда водийнинг марказий қисмини назорат қилмоқда.

Маълум бўлишича, халқаро кучлар Балучи водийсида Афғонистон ҳукумат кучлари учун доимий база барпо қилиш ва Такин Кавт ҳамда Чора шаҳарларини боғловчи йўл қуришни ўзига мақсад қилган.

XS
SM
MD
LG