Линклар

Ҳамас Исроил таклифини қабул қилмади


Ҳамас етакчиси Холид Мешал ўз ҳаракати Ғазода тинчлик ўрнатиш борасида Исроил талабларини қабул қилмаслигини маълум қилди.

Қатар пойтахти Доҳада бўлиб ўтаётган саммитда иштирок этган Мешал араб давлатларини Исроил билан алоқаларни тўхтатишга чақирди.

Доҳа саммитида Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод ва Исломий жиҳод ҳаракати етакчиси Рамадан Шаллоҳнинг ҳам иштирок этмоқда.

Эрон расмийларига кўра, Доҳадаги саммитда Маҳмуд Аҳмадийнажодга Эрон ташқи ишлар вазири Манучеҳр Мутаққий ҳамроҳлик қилмоқда.

Айни пайтда¸ Қувайтда Араб лигасига аъзо давлат ташқи ишлар вазирларининг учрашуви ҳам бўлиб ўтмоқда. Араб лигаси бош котиби Амр Мусса араб давлатларининг Ғазо бўҳрони борасидаги қарашларида катта тафовут борлигини тан олди.
XS
SM
MD
LG