Линклар

Аввал сиëсат¸ сўнгра иқтисод...

  • Ҳурмат Бобожон

Халқаро майдондаги энг нуфузли молия нашри бўлмиш "The Wall Street Journal" газетаси Ўзбекистондаги иқтисодий ночорлик ортида сиëсий сабаблар ëтганини айтади.

Халқаро майдондаги энг нуфузли молия нашри бўлмиш "The Wall Street Journal" газетаси Ўзбекистондаги иқтисодий ночорлик ортида сиëсий сабаблар ëтганини айтади.

"Heritage" жамғармаси ҳамда "The Wall Street Journal" нашри жаҳондаги иқтисодий эркинлик бўйича эълон қилган янги рейтингда Ўзбекистон яна рўйхат тубига яқинроқдан жой олди.

"Иқтисодий эркинлик индекси", деб номланган йиллик ҳисоботда Ўзбекистон бу сафар ҳам иқтисоди эркин бўлмаган давлатлар қаторидан жой олди - 180 давлат орасида Ўзбекистонга 148 - ўрин берилди.

Дунёнинг 180 мамлакатидаги иқтисодий эркинлик даражасини аниқлашни мақсад қилган АҚШнинг "Ҳеритэж" жамғармаси ҳамда "Уолл Стрит Жорнэл" газетаси ўз хулосасида бир қанча омиллар, жумладан ҳукуматнинг иқтисодий соҳага қай даражада аралашуви, савдо сиёсатини қандай олиб бориши, хусусий мулкдорларга қандай муносабатда бўлиши ва бошқа омилларни инобатга олган ҳолда мамлакатларни тўрт тоифага ажратган.

Булар иқтисоди эркин, нисбатан эркин, мўътадил, иқтисоди эркин бўлмаган ва иқтисоди тушкун давлатлардир.

Ҳукуматлари иқтисодий соҳага камроқ аралашган, хусусий мулкни тан олган ва мулкдорлар ҳуқуқларини ҳурмат қилган мамлакатлар ҳисоботда иқтисодий жиҳатдан эркинроқ, деб белгиланган.

Иқтисодида ҳукуматнинг аралашуви кучли бўлган Ўзбекистон бу сафар ҳам иқтисоди эркин бўлмаган давлатлар қаторидан жой олди.

"Ҳеритэж" жамғармаси ҳисоботида Ўзбекистон ҳукумати бозор иқтисодиётига ўтиш жараёнини жадаллаштириши ва иқтисодий эркинликни ошириши лозимлиги қайд этилади.

Аммо Ўзбекистон ҳукумати йиллардан бери тавсия этиб келинаëтган бу ислоҳотларни амалга оширишни сурункали равишда пайсалга солиб келмоқда.

Уолл Стритдаги ўзбекистонлик таҳлилчи Фарҳод Иноғомбоев, "Ҳеритэж" жамғармаси хулосасига қўшилган ҳолда¸ Ўзбекистондаги бугунги иқтисодий тизим совет давридагидан асло фарқ қилмаслигини айтади.

- Биринчидан¸ бизнинг иқтисодиëтимизда мустақиллик қўлга киритилганидан бери ҳеч қачон чуқур ислоҳотлар ва ўзгаришлар ўтказилмаган. Совет даврида маъмурий давлат бошқарган иқтисод билан ҳозирги Ўзбекистон иқтисодининг фарқи унча катта эмас.

Совет даврида колхозчилар дейилган бўлса¸ энди уларни фермер деганимиз билан система¸ тизим ўша ўша. Ҳалигача бизнинг фермерлар ўзи истаган¸ ўзи фойда кўришига кўзи етадиган маҳсулот экмайди.

У давлатдан¸ вилоят ҳокимлигидан буюртма олади. Бу буюртма ҳам буйруқ тарзида бўлади. Шу туфайли ҳам колхоз билан ҳозирги фермернинг унча катта фарқи йўқ. Бу оддий мисоллардан бири. Ўзбекистон иқтисодининг асосий компонентларидан бири чорвачилик ва қишлоқ хўжалигидир.

Агар бизда чорвачилик ва қишлоқ хўжалигида чуқур ўзгариш ва ислоҳотлар бўлмаса¸ бизнинг системамизнинг коммунизм давридаги системадан фарқи бўлмайди¸ дейди Фарҳод Иноғомбоев.

Ўзбекистон ҳукумати хорижий сармояларни жалб этишга интилаётгани ҳақида кўп гапиради, бироқ ҳукуматнинг капитал ва хорижий сармояларга оид сиёсати ва ички қонунларининг ўзгарувчанлиги бугун етакчи сармоядорларни чўчитиб қўйган.

- Ўзбекистон 1990 йилларнинг бошларида¸ яъни мустақилликка эришгандан кейин кўплаб Ғарб давлатлари ва инвестицияларига янги очилган бозор бўлган эди.

Ўшанда кўп компаниялар¸ хусусан Newmont ва Coca-Cola каби кўплаб Ғарб компаниялари Ўзбекистонга сармоя киритишни бошлаган эди.

Лекин ўша пайтларда Ўзбекистонннинг эркин валюта конвертациясига оид қонунга ўзгартиришлар киритилган¸ дейди таҳлилчи Иноғомбоев.

"Ҳеритэж" жамғармаси мутахассисларига кўра, Ўзбекистон ҳукумати молия ва сармояларни жалб этиш учун ислоҳотлар ўтказиш имконларига эга.

Аммо Фарҳод Иноғомбоевнинг айтишича, иқтисодий ислоҳотларнинг ўтказилиши энг аввало сиёсий ислоҳотлар билан боғлиқлиги сабаб ҳам ҳозирги ҳукумат бундай ўзгаришларга журъат эта олмайди.

- Ўзбекистон иқтисодиëтининг ислоҳотлари сиëсий ислоҳотларга чуқур боғланган. Шу кунгача Ўзбекистон иқтисоди ўзининг сиëсий манфаатларига таъсир этмаслиги учун шундай бошқариб келинаяпти.

Биласиз¸ қайси жамиятда иқтисод эркин бўлса¸ либерал бўлса¸ ўша жамиятдаги халқнинг кўзи кўпроқ очилади. Ижтимоий¸ сиëсий муаммолар хусусида савол бера бошлайди. Ҳозирги тизим айнан шу нарсадан кўпроқ қўрқади.

Шу туфайли иқтисодий ислоҳотга икки қадам қўйилган бўлса¸ сиëсий ислоҳотга орқа томонга тўрт қадам қўйилади.

Мана қаранг¸ ҳозир Ўзбекистон аҳолисининг 15-20 фоизи¸ яъни ишга яроқли эркак ва аëлларнинг шунча фоизи мамлакат ташқарисида. Бу дегани 5-6 миллион ишга яроқли ўзбек Россияда бўладими¸ Қозоғистонда бўладими мардикорлик қилаяпти дегани.

Шу нарсани Ўзбекистон ҳукумати¸ ҳукумат ичидаги иқтисод билан шуғулланадиган шахслар кўрмайди¸ билмайди деб ўйлайсизми? Улар буни жуда ҳам яхши билишади.

Лекин бу масала¸ яна бир бор айтаман¸ Ўзбекистоннинг сиëсий ҳаëтига таъсир этмаслиги учун¸ халқнинг кўзи очилмаслиги учун¸ халқ шу нарсаларни очиқ гапирмаслиги учун кўтарилмайди¸ дейди иқтисодий таҳлилчи Фарҳод Иноғомбоев.

"Ҳеритэж" жамғармаси ҳисоботида Ўзбекистон иқтисоди энг коррупциялашга давлат сифатида тилга олинади ва сиёсий¸ иқтисодий эркинликларнинг йўқлиги Ўзбекистонда мамлакат бойликларини ҳукуматга яқин бир ҳовуч одамларгагина бериб қўйгани айтилади.

- Албатта¸ сиëсий ислоҳотлар бўлмаган ерда¸ иқтисодий ислоҳотлар ва ютуқлар айрим гуруҳларники бўлади. Барча иқтисодий манфаатлар ҳукумат доирасига яқин одамларнинг қўлида бўлади. Бу ҳам энг катта сабаблардан бири¸ дейди Фарҳод Иноғомбоев.

"Ҳеритэж" жамғармаси ҳамда "Уолл Стрит Жорнэл" газетаси тайёрлаган рейтингга кўра, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистон Ўзбекистонга қараганда юқорироқ ўринларни эгаллашга муваффақ бўлган.

Жумладан, Қирғизистон 74, Қозоғистон 83, Тожикистон эса 122 ўринда.

Туркманистон¸ иқтисодий эркинлик бобида Марказий Осиё давлатлари орасида энг пастки 169 ўринни эгаллади.

Иқтисодий жиҳатдан энг эркин мамлакатлар эса Ҳонг-Конг, Сингапур, Австралия, Ирландия, Янги Зеландия, АҚШ ва Канададир.

Шимолий Корея, Зимбабве, Куба, Бирма ва Эритрея иқтисоди тушкун давлатлар сифатида рўйхатнинг энг қуйи поғоналарини эгаллади.
XS
SM
MD
LG