Линклар

logo-print

Хамас ортга чекинмайди


Хамас расмийлари Исроил ҳукумати ҳаракатнинг барча талабларини бажармагунича Ғазодаги тўқнашувлар давом эттирилиши тўғрисида огоҳлантирди.

Бу ҳақда Хамас етакчиларидан бири Осама Ҳамдан Ливанда қилган чиқиши чоғида маълум қилди.

Исроил ҳукумати эса айни дамларда Ғазода бир томонлама ўт очишни тўхтатиш масаласини муҳокама қилмоқда. Бош вазир Эҳуд Олмерт хавфсизлик қўмитасининг бугунги мажлисида ушбу масалани кўриб чиқади.

Жума куни эса Вашингтонда учрашган АҚШ давлат котиби Кондолиза Райс ва Исроил ташқи ишлар вазири Ципи Ливни разведка соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга оид битимни имзоладилар.

Исроил қўшинларининг 27 декабрдан буён Ғазода давом этаётган ҳарбий амалиётлари оқибатида мингдан зиёд фаластинлик нобуд бўлди, уч мингдан ортиқ фуқаро тан жароҳати олди.
XS
SM
MD
LG