Линклар

logo-print

Газ можаросини ҳал этиш уринишлари давом этаётир


Бугун Россия ва Украина расмийлари икки давлат ўртасида давом этаётган газ можаросини яна бир бор ҳал этишга уриниб кўради.

Россия бош вазири Владимир Путин Москвада Украина бош вазири Юлия Тимошенко билан учрашиб, газ можаросига барҳам бериш масаласини муҳокама қилади.

Музокаралар бошланишидан аввал иккала бош вазир бугунги музокараларда ижобий натижага эришишга ишонч билдирдилар. Ушбу музокарада Европа Иттифоқи кузатувчиларининг ҳам иштирок этиши кутилмоқда.

Бундан икки кун аввал ЕИ, агар Европага газ транзити тез фурсатда қайта тикланмаса, Россия ва Украина билан барча алоқаларни қайта кўриб чиқиш тўғрисида огоҳлантирган эди.

Россия ва Украина ўртасида икки ҳафтадан буён давом этаётган газ можароси оқибатида Россия газининг Европага транзити тўхтатилиб, ЕИнинг камида 18 давлатида газ тақчиллига юзага чиқди.
XS
SM
MD
LG