Линклар

Толибон Кобулда яна портлаш уюштирди


Бугун Афғонистон пойтахти Кобулда худкуш шахс томонидан содир этилган портлашда тўрт киши нобуд бўлди, 20 дан зиёд фуқаро тан жароҳати олди.

АҚШнинг Афғонистондаги қўшинлари қўмондонлиги ушбу портлашда америкалик беш аскар тан жароҳати олганини маълум қилди.

Афғон расмийларининг билдиришича, худкуш ҳужумида 20 дан зиёд фуқаро тан жароҳати олган ва уларнинг кўпини тинч аҳоли вакиллари ташкил этган.

Маълум бўлишича, портлаш Кобулнинг яхши қўриқланадиган ҳудудида рўй берган.

Айни пайтда толибон ҳаракати бугунги хуруж учун масъулиятни ўз зиммасига олди.



XS
SM
MD
LG