Линклар

logo-print

Қирғизистонда мухолифатчи ҳибс этилди


Қирғизистонда мухолифат етакчилардан бири, "Ота Макон" партияси лидери Ўмурбек Текебаев ҳибсга олинди.

"Ота Макон" партияси расмийларининг Интерфакс ахборот агентлигига билдиришича, Текебаев кетаётган машина Талас шаҳрига яқин ҳудудда милиция ходимлари томонидан тўхтатилган.

Милиция мухолифатчини ноқонуний қурол сақлашда айблаб, уни ҳибсга олган. Текебаевнинг ўзи эса телефон орқали журналистларга қурол олиб юришга рухсатномаси борлигини билдирди.

Текебаев 2005 йилда ҳам Варшава аэропортида ҳибс олинган эди. Ўшанда Текебаев багажидан героин моддаси топилган эди.
Бироқ кейинчалик героин моддаси Текебаев багажига атайин ташлаб қўйилгани аниқланган.
XS
SM
MD
LG