Линклар

logo-print

Литвада 150 га яқин намойишчи ҳибс этилди


Литва пойтахти Вильнюсда бўлиб ўтган ҳукуматга қарши норозилик намойишининг 150 га яқин иштирокчиси ҳибсга олинди.

16 январ куни ҳукумат сиёсатига нисбатан норозилик билдириб, парламент олдига етти мингдан ортиқ намойишчи тўпланган эди. Намойишчилар парламент биносига тухум улоқтиргандан сўнг полиция оломонни тарқатиш мақсадида кўздан ёш оқизувчи газ ва сув мосламаларини ишга солди.

Намойишчилар ва полиция ходимлари ўртасида тўқнашувлар ҳам рўй берди. Оқибатда 15 киши, жумладан, полиция ходимлари тан жароҳати олди. Парламент биносига эса 600 минг евролик зарар етказилди.

XS
SM
MD
LG