Линклар

logo-print

Чехия Словакияга газ етказиб беради


Чехиянинг RWE Transgas компанияси якшанба кундан бошлаб ўз қўшниси - Словакияга табиий газ етказиб бера бошлашини маълум қилди.

Компания вакиллари эртадан бошлаб Словакияга кунига 20 миллион куб метр газ етказиб берилишини билдирди.

Словакия ўз эҳтиёжлари учун ишлатилаётган газнинг деярли 98 фоизини Россиядан олади.

Россия Украина билан газ нархи ва қарз масаласида келишувга эриша олмагандан сўнг расмий Москва 6 январ куни Украина ва Европага табиий газ узатишни тўхтатиб қўйган эди.

Айни пайтда Словакия бош вазири Роберт Фико ўз давлати газ можароси туфайли кунига 100 миллион евро йўқотаётганини маълум қилди.

XS
SM
MD
LG