Линклар

Генерал Петреус Тожикистонга борди


АҚШ Марказий қўмондонлиги раҳбари генерал Девид Петреус Тожикистонга сафар қилди.

АҚШ генерали Душанбеда президент Имомали Раҳмон билан учрашиб, Афғонистон учун мўлжалланган тижорат молларини Тожикистон ҳудуди орқали транзит қилишга оид масалаларни муҳокама қилди:

- Биз шу пайтгача Марказий Осиё давлатлари ҳамда Россия билан билан ҳамкорлик борасида шартномалар, жумладан, тижорат молларини транзит қилишга оид битим имзолаганмиз. Айнан шу йўналишдаги ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда Тожикистон билан мазкур соҳадаги алоқаларни ривожлантиришни мақсад қилганмиз, - деди АҚШ Марказий қўмондонлиги раҳбари генерал Девид Петреус.

XS
SM
MD
LG