Линклар

Ҳамас ўт очишни тўхтатади


Ҳамас ҳаракати ўз жангарилари Ғазода дарҳол ўт очишни тўхтатишини эълон қилди. Бундан аввал Исроил томони Ҳамасга қарши операциядан кўзланган мақсадга эришилганини айтиб, бир томонлама равишда ўт очишни тўхтатган эди.

Ҳамас ҳаракатининг етакчиларидан бири Айман Таҳа исломий ҳаракат томонидан эълон қилинган сулҳ бир ҳафта давом этиши ва уни узайтириш масаласи Исроилнинг Ғазодан барча қўшинларини олиб чиқишига боғлиқ бўлишини маълум қилди.

Ҳамас, шунингдек, Ғазо аҳолисига инсонпарварлик ёрдамининг етказилиши учун Исроилдан минтақага элтувчи барча чегара пунктларини очишини талаб қилди.

Ундан аввал Ҳамас Исроил бир томонлама эълон қилган сулҳни тан олмаётган эди.

Бугун Мисрда Ғазода сулҳ ўрнатилишига оид саммит иш бошлайди.

Исроил 27 декабрда Ғазо ишғолини бошлаганидан бери 1200 га яқин фаластинлик ўлдирилди. Исроил томонидан 13 киши ҳалок бўлди.
XS
SM
MD
LG