Линклар

logo-print

Путин ва Тимошенко келишувга келди


Москва ва Киев расмийлари Россия газининг Европага етказилишини тиклашга йўл очиб берувчи келишувга эришганини маълум қилди.

Муроса Москвада шанбадан якшанбага ўтар кечаси якунланган Россия бош вазири Владимир Путин билан Украина бош вазири Юлия Тимошенко ўртасидаги музокаралар маҳсули бўлди.

- Россия газининг Украина орқали Европага транзит қилиниши учун Россияга маъқул бўлган 2008 йилги тарифлар сақлаб қолиниши шарти билан 2009 йилда Украина Россия гази учун Европа нархларидан 20 фоиз арзонроқ ҳақ тўла ҳақида келишиб олинди, - деди Путин.

Россиялик ҳамкасби билан қўшма матбуот анжуманида чиқиш қилган Тимошенко Россия ва Украина газ ширкатларига янги келишувни ишлаб чиқиш топшириғи берилгани ва ҳужжатлар имзолангач, газ оқими тикланишини баён қилди.

Москва ва Киев ўртасида газ нархлари устида чиққан тортишув 7 январ куни Украина орқали Европага етказиладиган газ оқимининг тўхташига сабаб бўлган эди.

Европа Иттифоқига аъзо 15 мамлакатни газсиз қолдирган можаро Европа расмийларида Россия билан Украинанинг ишончли ҳамкор бўла олиши борасида шубҳаларни ҳам пайдо қилди.
XS
SM
MD
LG