Линклар

Қирғиз мухолифатчиси озод қилинди


Қирғизистон ички ишлар идораси шанба куни ноқонуний қурол сақлаганлик айби билан ҳибсга олинган мухолифат етакчисини озод қилди.

“Ота Макон” партиясининг етакчиси Омурбек Текебоев Талас вилоятида унинг партияси ўтказишни режалаган анжумандан аввал олиб кетилган эди.

Партия раҳбарияти анжуманни бошқа кунга қолдиришга қарор қилди.

Қирғизистон параламентининг собиқ раиси Текебоев билан президент Қурманбек Бакиев ўртасида анчадан бери гаплари қочган.

Айниқса, сўнгги ойларда муҳолифатчи расмийларга нисбатан танқидларни кучайтирган.
XS
SM
MD
LG