Линклар

logo-print

Афғонистонда халқаро коалиция аскарлари ҳалок бўлди


Афғонистонда халқаро коалиция аскарлари ҳалок бўлди

НАТО расмийлари шанба куни Афғонистон жанубида рўй берган жангда халқаро коалиция сафида хизмат қилган бир аскар ўлдирилганини маълум қилди.

Айнан қаерда рўй бергани ошкор қилинмаган воқеада Британия аскари ҳалок бўлган.

Афғонистон жануби Толибон ҳаракатининг ҳужумлари майдонига айланган ва қора дори макони ҳисобланади.

Айни пайтда, шанба куни мамлакатнинг бошқа минтақаларида рўй берган зўравонликларда яна етти киши ҳалок бўлгани хабар қилинаяпти.

Кобулда худкуш бомбачининг ҳужумида ҳалок бўлган беш кишидан бири АҚШ аскари бўлган.

Воқеа АҚШ ҳарбий базаси ва Германия элчихонаси ўртасидаги йўлда рўй берган.

Ҳужум учун масъулиятни Толибон ўз зиммасига олди.
XS
SM
MD
LG