Линклар

Ғазода ўт очиш тўхтатилиши олқишланмоқда


Қўшма Штатлар Ғазо минтақасида ўт очиш тўхтатилишини олқишлади.

Якшанба куни эрталаб Исроил, кечқурун эса Ҳамас Ғазода дарҳол ўт очишни тўхтатишини эълон қилган эди.

Исроил ўз қўшинларини минтақадан босқичма-босқич олиб чиқишини айтмоқда ва қўшинларининг бир қисми Ғазо шаҳрини аллақачон тарк этган.

Ўз навбатида, Ҳамас раҳбари Исмоил Хония фаластинликлар Исроил билан урушда буюк ғалабага эришгани ҳақда баён қилди.

Ғазо секторининг бир ярим миллионлик аҳолиси охирги уч ҳафта мобайнида ҳаводан, қуруқлик ва денгиздан ҳужумлар остида қолган эди.

Ғазода қурбон бўлган фаластинликлар сони 1300 кишига етган. Исроил эса аксарияти ҳарбийлар бўлган ўн уч одамидан ажралган.

Ғарблик дипломатларга кўра, Ғазода уруш талафотлари, минтақа инфратузилмасини тиклаш бир ярим миллиард долларга тушиши мумкин.
XS
SM
MD
LG