Линклар

Газпром ва Нафтогаз шартнома имзолайди


Россия газини Украинага етказиш ва унинг Европага транзити борасидаги ушбу келишув Москвада Россия ва Украина бош вазирлари Владимир Путин ҳамда Юлия Тимошенколар иштирокида имзоланади.

Путин ва Тимошенко шанбадан якшанбага ўтар кечаси Москвада музокаралар ўтказган ва имзоланиши кутилаётган шартнома ана шу сўзлашувлар махсули экани айтилмоқда.

Эришилган аҳдлашувга кўра, Россия газининг Украина орқали Европага транзит қилиниши учун Россияга маъқул бўлган 2008 йилги тарифлар сақлаб қолиниши шарти билан 2009 йилда Украина Россия гази учун Европа нархларидан 20 фоиз арзонроқ ҳақ тўлайди. Аммо бу борада аниқ рақамлар айтилмаяпти.

Москва ва Киев ўртасида газ нархлари устида чиққан тортишув 7 январ куни Украина орқали Европага етказиладиган газ оқимининг тўхташига сабаб бўлган эди.

Европа Иттифоқига аъзо 15 мамлакатни газсиз қолдирган можаро Европа расмийларида Россия билан Украинанинг ишончли ҳамкор бўла олиши борасида шубҳаларни ҳам пайдо қилди.
XS
SM
MD
LG