Линклар

Инаугурация тадориги авжида


Вашингтонда АҚШнинг 44-президенти Барак Обаманинг қасамёдга келтирилиши билан боғлиқ тадбирлар бошланди.

Инаугурация маросими 20 январда бўлиб ўтади. Якшанба куни эса Вашингтондаги Линкольн Мемориали олдида Америка ва жаҳон эстрада юлдузлари иштирокида концерт бўлиб ўтди. Дунё бўйлаб бепул трансляция қилинган бу концертда Барак Обама ҳам ҳозир бўлди.

Сешанба кунидан президентлик лавозимига киришадиган Обама Америка Қўшма Штатларининг асосчилари 1776 йилда Британиядан мустақиллигини эълон қилган Филаделфия шаҳридан пойтахт Вашингтонга поездда келган.

Обама Балтимор шаҳрида тўхтаб қилган чиқишида америкаликларни уларнинг олдида турган қийинчиликлар, жумладан, иқтисодий бўҳрон, Афғонистон ва Ироқдаги можаролар олдида тушкунликка тушмасликка чақирди.

Обаманинг инаугурация маросимида икки миллионга яқин одам қатнашиши кутилмоқда ва Вашингтонда хавфсизликни таъминлаш бўйича ҳаракатлар бошланган.
XS
SM
MD
LG