Линклар

Политковская иши бўйича маҳкама давом этади


Москва суди бугун журналист Анна Политковскаянинг ўлдирилишига оид ишни кўриб чиқишни давом эттиради.

РИА-Новости ахборот агентлиги хабарига кўра, судланувчиларнинг ҳимоячилари сўроқ қилиниши ва ака-ука Маҳмудовлар ўртасидаги телефон сўзлашуви судда эшиттирилиши кутилмоқда.

"Новая газета" шарҳловчиси Анна Политковская 2006 йил 7 октябр куни Москвада - Лесной кўчасидаги хонадони яқинида отиб ўлдирилган эди.

Тергов таниқли журналистнинг ўлдирилиши унинг касбий фаолияти билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини айтмоқда.
XS
SM
MD
LG