Линклар

Петреус Бишкекда музокара ўтказмоқда


Марказий Осиё давлатлари бўйлаб сафар қилаётган АҚШ Марказий қўмондонлиги раҳбари генерал Дэвид Петреус бугун Қирғизистонга борди.

Бу ерда АҚШ генерали Қирғизистон ҳукумати расмийлари билан учрашиб, расмий Вашингтон қарамоғида бўлган Манас ҳарбий базаси келажагига оид масалаларни муҳокама қилади.

Дэвид Петреус якшанба куни Душанбеда Тожикистон президенти Имомали Раҳмон билан учрашиб, Афғонистон учун мўлжалланган тижорат молларини Тожикистон ҳудуди орқали транзит қилишга оид масалаларни муҳокама қилган эди.

Бу ерда чиқиш қилган генерал Петреус АҚШ Қирғизистондаги ҳарбий базадан фойдаланишни давом эттиришни режалаштираётганини маълум қилган эди.

XS
SM
MD
LG