Линклар

Ҳайбар довони вақтинча ëпилди


Афғонистондаги халқаро кучларга таъминот етказиб бериш учун фойданаладиган Покистоннинг Ҳайбар довони бир неча соатга ёпиб қўйилди.

Бунга эса жангариларнинг мазкур ҳудудда ҳукумат қўшинлари базасига ҳужум уюштиргани сабаб бўлган. Маҳаллий расмийларга кўра, ушбу ҳужумда бир аскар нобуд бўлган, ўн нафари тан жароҳати олган.

Айнан Ҳайбар довони орқали Афғонистондаги халқаро кучларга таъминот етказиб берилади.

Сўнгги ой давомида жангарилар мазкур ҳудудда Афғонистондаги АҚШ ва НАТО кучлари таъминоти учун ишлатиладиган автоулов маскани ҳамда бир нечта омборга ҳам ҳужум уюштирган эди.

XS
SM
MD
LG