Линклар

logo-print

Исроил қўшинлари Ғазони тарк эта бошлади


Ғазода Исроил билан ҳарбий можаро оқибатларини бартараф этиш ишлари бошланди.

Фаластин марказий статистика бюроси тарқатган маълумотга кўра, Исроил қўшинларининг қарийб уч ҳафта давом этган амалиётлари оқибатида Ғазо инфратузулмасига 1.9 миллиард долларлик зарар етказилган.

Исроил ҳукумати шанба куни бир томонлама ўт очишни тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилгандан сўнг, Ҳамас ҳаракати ҳам якшанба куни Ғазода бир ҳафтага ўт очишни тўхтатишини эълон қилди.

Исроил ҳукумати Ҳамасга қарши олиб борилган амалиётдан кўзланган мақсадга эришилганини таъкидламоқда. Ҳамас етакчиси Исмоил Ҳония эса ўз ҳаракати Исроил устидан ғалаба қозонганини даъво қилди.

Исроил қўшинларининг қарийб уч ҳафта давом этган ҳарбий амалиётлари оқибатида 1300га яқин фаластинлик нобуд бўлди.

XS
SM
MD
LG