Линклар

logo-print

Туркия "Набукко"даги иштирокини тўхтатиши мумкин


Туркия ҳукумати Европани Россия газига қарамликдан қутқариши кутилаëтган “Набукко” лойиҳасидаги иштирокини қайта кўриб чиқиши тўғрисида огоҳлантирмоқда.

Бу ҳақда Брюсселга сафар қилган Туркия бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон маълум қилди.

Унинг таъкидича, агар Туркиянинг ЕИга аъзо бўлиш юзасидан музлатиб қўйилган музокаралар қайта кун тартибига чиқарилмаса, расмий Анқара мазкур лойҳадаги иштирокини тўхтатиши мумкин.

Туркиянинг ЕИ билан музокаралари 2005 йилда бошланган эди. Бироқ Қибриснинг эътирози туфайли бу музокаралар номаълум муддатга музлатиб қўйилган .

“Набукко” лойиҳаси Грузия ва Туркия орқали Озарбойжон ва Марказий Осиё давлатлари газини Европага олиб келишни назарда тутади.

Ҳали бошланғич ҳисоб-китоб босқичида бўлган мазкур лойиҳа қиймати 12 миллиард долларни ташкил этади.


XS
SM
MD
LG