Линклар

logo-print

Обама умид муждаси йўллашда давом этмоқда


20 январ куни АҚШнинг 44 –президенти сифатида қасамёдга келтирилиши кутилаётган Барак Обама ўз ватандошларини Америка манфаати учун хизмат қилишга чақирди.

Айни пайтда АҚШ пойтахти Вашингтонда Барак Обамани қасамëдга келтиришга бағишланган уч кунлик байрам тадбирлари бошланди.

Унда чиқиш қилган Обама АҚШ ўзи муаммоларни енгиб ўтишига ишонч билдирди.

- Олдимизда турган муаммолар унчалик жиддий эмас, деб ўзимни алдамоқчи эмасман. Уларни ҳал этишга бир ой ёки бир йил эмас¸ балки йиллар керак бўлиши мумкин. Бу йўлда мағлубият ва хатолар¸ шунингдек миллатимиз иродаси қаттиқ синовдан ўтадиган кунлар ҳам бўлади.

Бироқ олдимизда турган муаммо ва машаққатларнинг улканлигига қарамай, АҚШ нинг улардан омон чиқа олиши ва миллатимиз асосчилари белгилаган Америка орзусининг бундан сўнг ҳам яшаб қолишига ишончим ҳар қачонгидан-да комилдир¸ деди Барак Обама якшанба куни Линколн обидаси олдида бўлиб ўтган байрам тадбирида.

XS
SM
MD
LG