Линклар

"Элим ëлғиз қолдирди¸ эсиз... "

  • Абдулла Искандар

Бугун аксари сарой маддоҳига айланган ўзбек ижодкорлари қамоқхонада азият чекаëтган шоир ҳақида¸ уни озод қилиш ҳақида лом-мим демаяптилар..

Бугун аксари сарой маддоҳига айланган ўзбек ижодкорлари қамоқхонада азият чекаëтган шоир ҳақида¸ уни озод қилиш ҳақида лом-мим демаяптилар..

Ўзбекистондаги ҳақсизликларга қарши исëн кўтарган таниқли шоир Юсуф Жума 19 январ куни ўз 51-таваллуд кунини Қорақалпоғистондаги Жаслиқ қамоқхонасида қарши олди.

Бундан бир йилу бир ой муқаддам Ўзбекистон президентлигига сайловлар арафасида шоир Юсуф Жума қамоққа олинган эди.

Юсуф Жума ва унинг ўғиллари “Каримов муддатинг битди! Кет” деган шиорни кўтариб пикет қилганларидан кейин қамоққа олиндилар.

Инсон ҳуқуқлари фаоллари¸ халқаро ПЕН клуб ва бошқа жамоат ташкилотлари шоирнинг озод қилинишини мана бир йилдирки талаб қилиб келишмоқда.

Бундай талабларга қарамасдан шоир Юсуф Жума ҳануз қамоқда қолмоқда.

Шоир Юсуф Жума ўзининг 51 ëшлик таваллуд кунини Жаслиқ қамоқхонасида нишонлади.

У бир йил бурун ўзининг 50 ëшли юбилейини Бухородаги Отбозор қамоқхонасида нишонлаган эди¸ дейди шоирнинг ўғли Алишер.

- 19 январ дадамнинг туғилган куни. Дадам ўз туғилган кунларини иккинчи марта қамоқхонада кутиб олаяпти.

Охирги туғилган кунларини 2008 йилнинг 19 январ куни Бухоронинг Отбозор турмасида кутиб олган эдилар. Ўша пайтда дадам туғилган кунларини қийноқлар остида кутиб олганлар.

Бугунги туғилган кунларини эса дунëнинг энг даҳшатли қамоқхонаси деб ном олган Жаслиқ қамоқхонасида кутиб олмоқдалар. Дадамнинг ҳаëтлари ҳар лаҳзада хавф остида қолмоқда.

Опам дадамнинг туғилган кунидан олдин учрашиш учун Жаслиқ қамоқхонасига бориб келди. Лекин опамга учрашув беришмади¸ дейди Алишер.

Ҳали қамоқхона маҳбуси бўлмасидан олдин Ўзбекистон–Бухенвалд дея шеър ëзган шоир Юсуф Жума ўз тақдирини олдиндан билган ҳолда курашди¸ дейди адабиëтшунос олим¸ профессор Ботир Норбоев.

- Аввало Юсуф Жума 51 ëшга тўлди. Ëши узун бўлсин¸ омон-эсон қамоқдан қутилсин. Юсуф Жума Ўзбекистонда диссидент¸ курашчан шоир сифатида ягона шоир бўлиб турибди ҳозирча.

Шу маънодаки¸ Ўзбекистоннинг ичида туриб у тузумга қарши курашди. Кучи етмаслигини билиб турган ҳолда тузумни енгишга ҳаракат қилди. Чунки у “Халқнинг кўзи ҳеч бўлмаса шунда очилар” деб ўйладида¸ дейди Ботир Норбоев.

Ботир Норбоевга кўра¸ шоир Юсуф Жуманинг ижодидаги курашчанлик идеаллари унинг ҳаëтига кўчган.

- Бу афсоналардаги қаҳрамонларга ўхшайди. Ҳалиги юрагини юлиб олиб¸ қоронғи ғорнинг ичида ëруғлик истаб кетаяпти. Горкий ëзган “Данко” деган ҳикояга ўхшаган қаҳрамонлик кўрсатди¸ дейди Ботир Норбоев.

Шоир Юсуф Жума 2007 йилнинг 17 декабрида қамоққа олинган эди. Қамоққа олинишидан сал олдин 2007 йилнинг 8 декабрида Юсуф Жума Озодлик мухбири билан суҳбатда мана буларни айтган эди.

Юсуф Жума: Бу Каримов сиëсатига очиқдан-очиқ курашаëтган ягона оила. Участка нозиридан тортиб то президентгача очиқча курашаяпмиз. Уларнинг жиноятларини фош қилаяпмиз. Пикетлар ўтказаяпмиз. Бу биздан ўч олиш.

Озодлик: Бошқа айтадиган гапингиз борми?

Юсуф Жума
: Бизни унутиб қўйманглар. Сизлар ишонганимизсизлар. Бу Озодлик бизларга битта минбар. Халқ интернетни ўқимайди¸ Озодликни эшитади.

Шоирнинг рафиқаси Гулнора Олтиеванинг айтишича¸ уни қамоқда зиëрат қилишга рухсат беришмаган.

- Қизим Юсуф акам билан охирги марта 8 ноябрда икки ярим кунга рухсат олиб кўриб келган эди. Ундан кейин қизим ва қариндошларимиз икки марта учрашиш учун боришган. Карцерда¸ ҳозир учрашишнинг иложи йўқ¸ деб айтишибди.

Қизим яқинда бориб¸ яна кўра олмай келди. Қизим бечорага ҳар доим “Фалон куни келсанг дадангни кўрсатамиз” дейишади. 6 ойлик гўдагини ташлаб бечора қизим Жаслиққа кетади. Уч-тўрт кун куттиришади ва “Кўрсатиш мумкин эмас” деб қизимни қайтариб юборишади.

“5 февралда келсанг кўрсатамиз” дейишибди. 5 февралда бораман деб қизим телефонда айтди. Буларнинг Юсуф акамда шунчалик қасдлари бор экан¸ дейди Гулнора Олтиева.

Гулнора Олтиева қамоқдаги турмуш ўртоғи шоир Юсуф Жуманинг таваллуд кунида унга оташин саломлар йўллади.

- Менинг оппоқ қорлар билан юксалган юксак бошим сизнинг оëғингиз остида бўлсин. Доим бошим устида омон бўлинг. Мен сизни доим севганман ва севаман. Сиз учун қурбон бўлишга доим тайëр бўлганман ва бундан кейин ҳам тайëрман. Сиз¸ албатта¸ озод бўласиз¸ дея тилак билдирди шоирнинг рафиқаси Гулнора Олтиева.

Юсуф Жуманинг ўғли Алишернинг ҳам отасига айтадиган гаплари бор.

- Дада. Бардам бўлинг. Сиз доим енгиб чиққансиз. Ҳақиқат тарафида чиққан одамларнинг томонида доим Оллоҳ бўлади. Оллоҳнинг ўзи қўллайди. Сиз эсон-омон қутулиб чиқасиз¸ дейди Алишер.

Юсуф Жума кечинмалари у ëзган мисраларда акс этади.

Мени дўстлар қолдирди ёлғиз,
Ҳатто хешлар қолдирди ёлғиз.
Элим ёлғиз қолдирди, эсиз,
Ёв қошида ожиз қолдирди.


Айни пайтда уни дўстлари ва яқинлари унутгани йўқ¸ дейди адабиëтшунос Ботир Норбоев.

- Юсуфбой сизга сиҳат-саломатлик тилайман. Қамоқлардан эсон-омон қутулиб¸ озодликка чиқинг. Ҳамиша бирга бўлайлик¸ дея тилак билдирди Ботир Норбоев.

19-асрда рус жамоатчилиги ўртасида шоирнинг ўрни қаерда деган мунозара чиққан эди.

Бировлар шоирнинг ўрни халқ орасида дейишса¸ яна бировлар унинг ўрни табиатнинг сокин гўшаларида дейишган эди.

Ботир Норбоев назарида шоирнинг ўрни ҳар қаерда бўлиши мумкин¸ аммо унинг ўрни қамоқхонада эмас.
XS
SM
MD
LG