Линклар

logo-print

ЕИ ва Туркия “Набукко” бўйича келишиб олди


Европа Иттифоқи ва Туркия Марказий Осиё газини Россия ва Украина ҳудудини четлаб ўтиб, Европога етказувчи янги қувур борасида келишувга эришган.

Каспий минтақаси орқали Марказий Осиё газини Европага олиб ўтишни кўзлаган "Набукко" лойиҳаси 12 миллиард долларга баҳоланмоқда ва унинг йилига 30 миллиард кубометргача газ етказиб бериши айтилади.

Брюсселда, Европа Комиссияси раҳбари Жозе Мануэл Баррозу билан музокара ўтказган Туркия бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон Анкара "Набукко" лойиҳасини ҳар тарафлама қўллаб-қувватлашини ва Туркия газдан ҳеч қачон қурол сифатида фойдаланмаслигини айтди.

Бош вазир Эрдўғон Брюсселга Туркиянинг Европа Иттифоқига аъзо бўлиб кириши масаласини муҳокама этиш учун келган.

Брюсселга келиш аввалида Эрдўғон Европа Иттифоқи билан музокараларга қўйилган тўсиқ сабаб Туркия "Набукко" газ қувури лойиҳасидаги иштирокини қайта кўриб чиқиши мумкинлигини билдирган эди.
XS
SM
MD
LG