Линклар

logo-print

Гуантанамодаги икки маҳбус қилмишига иқрор бўлди


АҚШда 2001 йил 11 сентябр ҳужумларини уюштиришда гумон этилаётган Гуантанамонинг икки маҳбуси айбини очиқчасига бўйнига олди.

Гуантанамо қамоқхонасида ўтказилган ҳарбий трибуналда Памзи Биналшип ҳамда Ҳолид Шайх Муҳаммад қилмишларидан ғурурланишлари ҳақида айтишган ва ўлим жазосига ҳукм этилишлари мумкинлигидан қўрқмаётганликларини билдиришган.

Гуантанамодаги бу маҳкама охиргиси бўлиши мумкин.

АҚШнинг янги президенти Барак Обама террорчиликда гумон этиб қамалганлар сақланадиган бу қамоқхонани ёпиш ниятида эканини айтган.
XS
SM
MD
LG