Линклар

Россия Европага газ узатишни бошлади


Қарийб икки ҳафта давом этган газ можаросидан сўнг бугун Россия Украина орқали Европага газ етказа бера бошлади.

Украинанинг Нафтогаз компанияси ҳам Европага газ транзити қайта тикланганини тасдиқлади. Кузатувчиларга кўра¸ Россия гази Европага 36 соат ичида етиб бориши мумкин.

19 январ куни Москвада Россия ва Украина бош вазирлари газ можаросини ҳал этишга оид шартнома имзолагандан сўнг¸ Европага газ узатила бошлади.

Украина бош вазири Юлия Тимошенко сўзларига кўра¸ расмий Киев 2009 йил давомида Россия газининг ҳар минг куб метри учун 230 доллардан ҳақ тўлайди.
XS
SM
MD
LG