Линклар

Карзай айбни халқаро кучларга тўнкади


Афғонистон президенти Ҳамид Карзайга кўра¸ тинч аҳоли вакилларининг хорижлик ҳарбийлар томонидан ўлдирилиши мамлакатдаги беқарорликнинг асосий сабабчисидир.

Бу ҳақда Ҳамид Карзай парламентда қилган чиқиши чоғида маълум қилди.

Афғонистон раҳбари ўз чиқишида Ғарб ҳарбийларини толибонга қарши кураш стратегиясини қайта кўриб чиқишга чақирди.

Сентябр ойида сайловларда иштирок этиши кутилаëтган Карзайга кўра¸ тинч аҳоли вакилларининг ўлдирилиши аҳолининг ҳукуматга бўлган ишончига путур етказаяпти.

Ғарблик сиëсатчилар эса¸ Карзай маъмуриятидаги порахўрлик ва ҳукуматни яхши бошқара олмасликни танқид қилиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG