Линклар

Афғонистонда полиция ходимлари нобуд бўлди


Афғонистон расмийларига кўра, Қандаҳор вилоятида йўл четига ўрнатилган бомба портлаши оқибатида полициянинг икки ходими нобуд бўлган.

Айни пайтда мамлакат ғарбида жангарилар билан рўй берган тўқнашувларда полициянинг уч ходими ҳам ўлдирилган.

Маълум бўлишича, толибон ҳаракатига алоқаси борлиги айтилаётган жангарилар Бағдис вилоятида Туркманистон чегарасига яқин ҳудудда полиция назорат пунктига ҳужум уюштирган.

Жангарилар полициянинг уч ходимини ўлдириб, яна етти нафарини гаровга олган.
XS
SM
MD
LG