Линклар

logo-print

Италия ва АҚШ автомобилсозлари бирлашади


Италиянинг Fiat ва АҚШнинг Chrysler автомобил ишлаб чиқариш ширкатлари бирлашиш тўғрисидаги келишувни имзоладилар.

Chrysler расмийларига кўра, шартнома ҳозирча дастлабки босқичда ва ҳали кучга кирмаган.

Икки ширкат ўртасида имзоланган келишувга оид қўшимча маълумот ҳам ҳозирча ошкор қилинмади.

Бундан бир оз аввал Италиянинг Турин шаҳрида жойлашган Fiat компанияси раҳбари ўринбосари Жон Элканн ўз ширкати америкалик ҳамкорлари билан Fiat улушларини сотиб олиш масаласини муҳокама қилаётганини билдирган эди.


XS
SM
MD
LG