Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:04

Тарих яралган кун


20 январ куни АҚШ ва қолган дунë аҳли жаҳон сиëсати майдонида янги сафиҳа очилишига гувоҳ бўлдилар.
20 январ куни АҚШ ва қолган дунë аҳли жаҳон сиëсати майдонида янги сафиҳа очилишига гувоҳ бўлдилар.

АҚШ нинг янги сайланган президенти Барак Ҳусайн Обамани қасамëдга келтириш маросими мамлакат тарихидаги энг катта тантана сифатида кўрилмоқда.

Капитолий тепалиги атрофидаги майдонга об-ҳаво яхши кезларда 10 миллионга яқин одам тўпланиши мумкин.

Шу пайтгача энг кўп одам йиғилган тадбир сифатида 1965 йилда Линдон Жонсоннинг қасамëдга келтирилгани хотирланади. Ўшанда Капитолий тепалиги атрофига бир миллион икки юз минг одам тўпланган эди.

2009 йил 20 январ куни Барак Обамани қасамëдга келтириш маросимига йиғилганлар сонининг беш миллионга етиши кутилмоқда.

Конгресс биносидан 100 км узоқликдаги меҳмонхоналар тўлиб тошган.

Емакхоналар хўрандалар билан тўла.

Вашингтон ҳокими Эриан Фенти қасамëд маросими пайтида шаҳар хазинаси тўлганлиги иқтисодий бўҳрон пайтида айни муддао бўлганлигини айтмоқда.

Авраам Линколн мақбараси ва Капитолий тепалиги орасидаги майдонда игна ташласангиз ерга тушмайди.

Обамани қутлаëтган юз минглаб америкаликлар орасида ўзбеклар ҳам бор.

Биз ана шундай ўзбекларнинг баъзиларига телефон қилдик ва уларнинг ҳамда америкларнинг бугунги кайфиятлари билан қизиқдик.

“Ўзбек мухолифати тарихидан лавҳалар” китобининг муаллифи Баҳодир Файз:

- Табиийки бу жуда ҳам катта тарихий воқеа. Бу биринчи навбатда америкаликлар учун¸ хусусан мен учун ҳам тарихий воқеа.

Иккинчидан¸ бутун ўзбекистонликлар учун¸ бутун америкаликлар учун¸ дунëда қанақа ўзгаришлар бўлади¸ Ироқ масаласида¸ иқтисодий масалаларда¸ молиявий инқирозлар каби сўроқларга жавоб кутиб турган инсонлар учун тарихий воқеа.

“Америка овози” радиосининг ўзбек бўлими бошлиғи Жавдот Сайҳон:

- Биз эрталаб ишхонага метро орқали келдик. Шунда кўриндики¸ тушгача одамлар икки миллиондан ошади. Бугун бошқача бир ҳаво бор.

Одамлар орасида бундан олдин кўрилмаган ҳаяжон бор. Халқ метродан чиқиб асосий майдон томонга бориб йиғилди ҳозир.

Мен ҳозир ишхонамнинг деразасидан қараб турибман. Одамлар сони бир миллиондан ошгандай кўринмоқда. 4-5 соат ичида 2 миллиондан ошади деган гаплар бор.

Лекин умуман олганда Америка тарихида бундай нарса кўрилмаган. Мен ўзим 15 йилдан бери Америкадаман ва бундай нарсани кўрмаганман.

Американинг тўрт томонидан келаëтган инсонлар дини¸ ирқи¸ этник келиб чиқишидан қатъий назар шу тантанага қўшилишга ҳаракат қилишаяпти.

Бу тарихий кунни¸ Вашингтонда бўлаëтган жараëнларни нафақат Америкада балки бутун Европа¸ Россия телеканалларида ëритишга ҳаракат қилаяпти.

Таҳлилчи Абдуманноб Пўлатов:

- Кайфият жуда кўтаринки. Биринчидан¸ бу Американинг ажойиб анъанаси. Америка халқи байрам қилишни яхши кўришади. Ҳар тўрт йилда президент алмашишини байрам қилиб нишонлашади.

Ҳозир совуқ ¸лекин шунга қарамасдан бир неча миллион одам Вашингтонда. Байрам икки-уч кундан бери давом этиб келаяпти. Байрам шанба куни бошланди ва бугун ўзининг энг чўққисига чиқади.

Оқ уйдан Капитолийга юриш бўлади. Анъана бўйича Америка Конгрессининг олдида Барак Обама қасам ичади ва кетаëтган президент халқ вакиллари олдида ўз ваколатларини янги президентга топширади.

Тадбиркор Равшанбек:

- Бугун кайфият яхши. Бугун Обама қасамëд қабул қилади. Уч кундан бери Оқ уйнинг олдида ҳам байрамлар ўтказилаяпти. Шундан хурсанд бўлаяпмиз.

Тўғри Обама президентликка келадию¸ лекин ҳамма нарсани бир кунда тўғрилаб ташламайди. Тўғрилашга ҳам 6-8 йил кетса керак.

Энди оддий халқ байрам қилмайди. Ҳамма ўзи билан ўзи овора. Лекин оммавий ахборот воситалари қасамëд қабул қилиш маросимини ëритади. Ким қасамëд қабул қилиш маросимига билет олган бўлса¸ бориб томоша қилади.

Сайлов пайтидагидай руҳий кўтаринкилик йўқ. У пайтда ҳамма майкалар кийиб олиб “Обама¸ Обама” деб бақириб¸ руҳий тарафдан жуда баландлик бўлган эди. Обама президент бўлди деб ҳамманинг кўнгли хотиржам бўлди.
XS
SM
MD
LG