Линклар

АҚШ Марказий Осиё орқали Афғонистонга юк юборади


АҚШнинг Ироқ ва Афғонистондаги қўшинлари бош қўмондони генерал Дэвид Петреус расмий Вашингтон Россия ва Марказий Осиё давлатлари билан ушбу мамлакатлар ҳудуди орқали Афғонистондаги америкалик ҳарбийларга таъминот етказишга келишиб олганини маълум қилди.

Бу ҳақда АҚШ генерали Покистонга қилган сафари чоғида билдирди.

Исломободга келишдан аввал генерал Петреус Тожикистон ва Қирғизистонда бўлиб, олий даражали расмийлар билан учрашув ўтказган эди.

АҚШ ҳукумати жорий йилда Афғонистонга қўшимча 30 минг ҳарбий юборишни режалаштирмоқда.

Ҳозирда Афғонистондаги АҚШ ва НАТО қўшинларининг таъминоти Покистон ҳудудидаги довон орқали амалга оширилади. Бироқ сўнгги пайтда толибон жангариларининг ҳужуми туфайли мазкур довон бир неча бор ёпиб қўйилган эди.
XS
SM
MD
LG